Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Туркия ташқи ишлар вазири билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди

29.07.2020 09:41

ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Томонлар икки давлат ҳукуматлари томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чеклов чораларнинг иқтисодиёт турли соҳалари барқарор ривожланишига кўрсатаётган салбий таъсирини юмшатиш бўйича тадбирларни, шунингдек, ушбу йўналишда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон томони COVID-19 пандемияси тарқалишига қарши курашда Туркия стратегиясининг юқори самарадорлигини таъкидлади.

Туркия томонига, шунингдек, пандемияга қарши курашда бир неча бор кўрсатилган ёрдам, хусусан, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) кўмагида Ўзбекистонга 30 мингта ҳимоя кийими ва 50 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппарати, Анқара мерияси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимиятига тақдим этилган 250 минг ниқоб ва 5 мингта дезинфекция воситаси учун миннатдорлик билдирилди.

Учрашувда сиёсий-дипломатик, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳаларида икки томонлама шерикликнинг юқори даражаси, мамлакатларимиз манфаатларига мос келадиган барча йўналишлардаги ҳамкорлик кўлами юқори суръатлар билан ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган «Ўзбекистон – Туркия» стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этгани қайд этилди. ?кки давлат умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-чи йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш бўйича фикр алмашилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон томони Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги томонидан сўнгги уч йил давомида 147 та лойиҳани амалга ошириш доирасида кўрсатилган техник ёрдамни юқори баҳолади.

Томонлар мулоқот давомида маданий-гуманитар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва ?станбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди.

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида томонлар 14 июль куни онлайн шаклида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти билан Туркия Республикасининг Бурса вилояти ўртасида дўстона алоқалар ва ҳамкорликни ўрнатиш ҳақида меморандум имзолангани юқори баҳоланди.

Музокаралар якунида Туркия томонига ташриф давомида Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган юқори даражадаги меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирилди. Учрашув давомида белгиланган йўналишлар доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net