Ўзбекистон Бош вазири МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлисига раислик қилмоқда

06.11.2020 16:26

ТОШКEНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00да Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди, деб воқеа жойидан  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Зафар Юлдашкулов (фото).

Видеоконференция форматида ўтаётган мажлисга Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислик қимоқда.

Ўзаро келишилган кун тартибига мувофиқ, ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳодисаларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашмоқда.

Хусусан, йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда МДҲ иқтисодий ривожланиш стратегиясининг биринчи босқичини (2021-2025 йилларда) амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси, шунингдек, Ҳамдўстлик давлатларининг турли йўналишларда ўзаро алоқаларини муҳтаҳкамлашга хизмат қилувчи бошқа дастурлар ва келишувлар муҳокама қилинади.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net