Ўзбекистон БМТнинг «?нсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини илгари суриш учун барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом э

06.01.2022 11:24

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятни кучайтириш чора-тадбирлари назарда тутилган, деб хабар  қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Унга кўра, Ўзбекистонни БМТ тузилмалари орқали дунё ҳамжамиятига кенг танитиш вазифалари янада фаоллаштирилади.

Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ доирасидаги ташаббусларини амалга ошириш таъминланади.

Хусусан, БМТ ва унинг муассасалари билан иқтисодий-молиявий ва консультатив ҳамкорлик ривожлантирилади. БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан маданий-гуманитар ҳамкорлик жадаллаштирилади.

Ҳужжат лойиҳасида, шунингдек, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ўтказиладиган сиёсий-дипломатик ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари миқёсини кенгайтириш вазифалари ўрин олган.

Мазкур лойиҳада БМТнинг «?нсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини илгари суриш учун барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттириш мақсадлари ҳам қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net