Ўзбекистон БМТнинг божхона ва транспорт бошқаруви соҳасидаги нуфузли органига биринчи марта сайланди

19.02.2021 13:57

ЖЕНЕВА, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Женевада Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси (1975й.) ?жроия кенгашига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг божхона ва транспорт бошқаруви соҳасидаги ушбу нуфузли органи таркибига сайланди.

“Дунё” ахборот агентлиги мухбири Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Улуғбек Лапасов билан ушбу воқеанинг республикамиз учун аҳамияти ҳақида суҳбатлашди. 

– Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари олдида минтақанинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциялашувини таъминлашдек муҳим стратегик вазифа турганини таъкидлади, - деди дипломат. – Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда миллий иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган ҳар қандай давлат иқтисодиётини равнақ топтиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш ҳисобланади.

2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш комплекс дастурига кўра, барча хорижий шериклар билан транспорт ва транзит соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш республика ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Ўзбекистон божхона соҳасида илғор ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлашни истардим. Хусусан, чегарада божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиблари сезиларли даражада соддалаштирилди, бу эса тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда республика ва умуман минтақада халқаро бизнес операцияларини фаоллаштириш учун қўшимча туртки бўлиб хизмат қилмоқда.

Божхона бошқаруви соҳасидаги яна бир муваффақият – 2020 йил ноябрь ойида Марказий Осиёда илк бор амалга оширилган “е-Т?Р” пилот лойиҳаси – Т?Р-карнет китобчалари асосида халқаро юк ташувларни электрон рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилгани бўлди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона органлари ва қароргоҳи Женевада жойлашган Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи ўртасида яқин ҳамкорликда ҳаётга тадбиқ этилди.

Ўзбекистоннинг Женевадаги дипломатик миссияси транспорт соҳасидаги ҳамкорликка устувор аҳамият қаратиб, республикамизнинг кўп томонлама иқтисодий тузилмалар, жумладан, БМТ Европа иқтисодий комиссияси (БМТ Е?К) доирасидаги иштирокини кучайтириш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистоннинг ХЙТ ?жроия кенгашига аъзо бўлиши давлатимиз раҳбари томонидан халқаро транспорт ва транзит ҳамкорлиги соҳасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш ва савдо йўлидаги тўсиқларни камайтиришга хизмат қилади.

1975 йил ноябрь ойида БМТ Е?К шафелигида қабул қилинган ХЙТ Конвенцияси халқаро транспорт соҳасидаги энг самарали ҳуқуқий ҳужжатларидан бири ва ҳозирча ўзига хос ягона глобал божхона транзит тизими ҳисобланади.

ХЙТ Конвенциясининг асосий ғоя ва тамойиллари нафақат Европа ва Осиё, балки Африка ва Лотин Америкаси каби минтақаларда ҳам халқаро юк ташувларини осонлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон 1995 йилдан буён 77 та давлат аъзо бўлган мазкур Конвенциянинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда.

ХЙТ ?жроия кенгаши ХЙТ китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенциясининг муҳим институти ҳисобланиб, мазкур муассаса Конвенция шартларига риоя қилиниши, шу жумладан, кафолат тизимининг таъминланишини назорат қилади ҳамда Конвенция Маъмурий қўмитаси томонидан унга юклатилган вазифаларни бажаради.

ХЙТ ?жроия кенгаши таркиби 9 аъзодан иборат. Улар ташкилотга аъзо давлатларнинг кўпчилик овози билан сайланади. Кенгашга сайловда 11 та давлат ўз номзодини қўйди ва 57 та давлат овоз берди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон, Россия, Эрон, Туркия, Озарбайжон, ?талия, Е?, Австрия ва Нидерландия 2021-2022 йилларга ХЙТ ?жроия кенгаши аъзолигига сайланди. Мазкур кенгаш таркибига Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси божхона назорати бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобулов мамлакатимиз номидан киритилди.

Шундай қилиб, бундан буён Ўзбекистон ХЙТ ?жроия кенгаши аъзоси сифатида ХЙТ Конвенцияси кун тартибини белгилаш, қўллаш, шунингдек кафолатлар тизими фаолиятини мониторинг қилиш жараёнида бевосита иштирок этади. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Конвенцияга аъзо барча мамлакатлар ва унинг институтлари олдида турган долзарб масалалардан бири ХЙТ тизимини рақамлаштириш жараёнини тезлаштиришдан иборат.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ХЙТ Конвенциясининг 2020 йил февраль ойида қабул қилинган 11-иловасини амалга оширилишида фаол қатнашади. Бу эса халқаро йўл транспортида электрон ХЙТ китобчаларидан фойдаланишга ўтишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net