Ўзбекистон билан қўшни эканимиздан фахрланамиз – Қозоғистон элчиси

25.01.2020 10:40

ТОШКЕНТ, 25 январь, /"Дунё" АА/. Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари акс этганини таъкидлаб, унинг минтақадаги халқаро ҳамкорликка ижобий таъсир кўрсатишини қайд этмоқда.

Дархан САТ?БАЛД?, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Ўзбекистон билан қўшни эканимиздан фахрланамиз. Яхши қўшничилик анъаналарини давом эттириб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликдаги ривожланиш йўлини давом эттиришимиз керак.

Шу ўринда қайд этиш керак, Ўзбекистон халқини порлоқ келажак кутмоқда. Зеро, Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномасини тинглар эканмиз, ундан таъсирландик, мазкур ҳужжатда давлат раҳбарининг ислоҳотларни амалга оширишдаги қатъий ишончини ҳис этдик.

Президент ташқи сиёсат ҳақида гапирганда яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади. ?қтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги жорий ва яқин истиқболдаги вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳаракатлардан асосий мақсад – аҳолини рози қилишга қаратилган.

Жорий йилнинг Ўзбекистонда ?лм-маърифат ва рақамли технологияларни ривожлантириш йили, деб эълон қилингани ҳам мантиқий ва асослидир. Чунки иқтисодий ривожланиш даражаси таълим даражаси билан белгиланади. Ушбу соҳаларга эътибор қаратиш муҳим ва долзарбдир. Бугун бутун дунё иқтисодиётни рақамлаштириш сари қадам ташламоқда.

Коррупцияга барҳам бериш ва суд тизимини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигига эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар диққатга сазовордир. Бу бозор иқтисодиётининг замонавий ривожланиши ва барча соҳаларда тараққиёт учун зарур шартдир.

Ўзбекистон билан қўшни сифатида давлат раҳбарининг транспорт ва логистика салоҳиятини ривожлантириш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу соҳадаги ҳамкорлик биз учун ҳам манфаатли ва фойдалидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net