Ўзбекистон – Австрия: ўзаро ишонч руҳидаги манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланмоқда

25.03.2020 20:43

ТОШКЕНТ, 25 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон – Австрия давлатлари учун 25 март санаси муҳим ҳисобланади. Чунки бундан 28 йил аввал шу кунда икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлар ўрнатилди. Ўтган йилларда давомида мамлакатларимизнинг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлиги изчил ривожланиб борди.
 ?кки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосини 17 ҳужжатдан иборат келишув тўплами ташкил этади. Улардан 2 таси давлатлараро ва ҳукуматлараро, 6 таси идоралараро ва яна 6 таси турли хусусиятларга эга. Бугунги кунда туризм, стандартлаштириш ва метрология соҳаларида шерикликни кўзда тутувчи қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Ўтган йиллар мобайнида конструктив мулоқот юқори даражада олиб борилди. Жумладан, парламентлараро, идоралар ва ишбилармонлар ўртасида ташрифлар алмашилмоқда. Шунингдек, томонлар БМТ, ЕХҲТ, Европа ?ттифоқи ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик амалга оширилмоқда.
Айни пайда Ўзбекистон ва Австриянинг савдо-иқтисодий алоқалари изчил ривожланиб боряпти. Товар айирбошлаш ҳажми 2019 йилда қарийб 90 миллион долларни ташкил этди.
Мамлакатимизда хорижий ишбилармонлар учун яратилган шароит ва Европа мамлакатларида маҳаллий маҳсулотларимизга бўлган талабнинг ортиши ўзаро савдо ҳажмини ва унинг экспортини ошириш учун истиқболли бозорларни очмоқда.
Ўзбекистонда айни пайтда австриялик сармоядорлар иштирокида 36 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 25 таси қўшма корхона шаклида тузилган бўлиб, 11 таси тўлиқ Австрия капитали иштирокида ташкил этилган. Шунингдек, Австриянинг тўққизта компанияси ваколатхоналари мамлакатимизда аккредитациядан ўтган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Австрия ҳукуматлараро комиссияси бизнес вакилларини ҳамкорликка чорлаш бўйича қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, ушбу комиссиянинг 2019 йил апрель ойида Тошкентда ўтган йиғилишида истиқболли ва аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, мамлакатларимизнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги ўсиш кузатилиши билан ажралиб туради. Бунда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Австриянинг Туризм операторлари уюшмаси ўртасида 2001 йил 11 декабрда имзоланган меморандум муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллий мутахассисларимиз Австрия туроператорлари ассоциацияси билан мунтазам алоқаларни йўлга қўйган. Туроператорларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистонга австриялик сайёҳлар сони оқимини оширишга эришилди.
 ?кки томонлама алоқалар ҳақида гап кетганда, маданий-гуманитар йўналиш, айниқса, таълим соҳасида эришилган келишувларни таъкидлаш жоиз. Хусусан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан Вена университети ўртасида 2001 йил 11 декабрда имзоланган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, немис тили бўйича талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви йўлга қўйилди.
 Бундан ташқари, Урганч  ва Фарғона давлат университетлари, Бухоро муҳандислик-технология, Наманган муҳандислик-педагогика ва Тошкент ирригация ва мелиорация институтлари билан Й.Кеплер номидаги Австрия институти, Залсбург ва Вена Амалий фанлар университетлари ўртасида ҳам ўзаро алоқалар ўрнатилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2018 йил 22 октябрь куни Австриянинг Амалий фанлар университети билан ҳамкорликда "Экспортга йўналтирилган менежмент" ва "Туризм ва меҳмонхона менежменти" йўналишларида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қўшма факультет очилди.
?лмий соҳада ҳам икки мамлакат олимлари фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институти билан Австрия Фанлар академиясининг Нумизматик комиссияси ўртасида илмий ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ, мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилиб, улар икки мамлакатда ўтказилган илмий анжуман ва семинарларда иштирок этмоқда.
Шунингдек, ҳар йили ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси мутахассислари Гратс Университети ҳузуридаги клиника томонидан ташкил этиладиган малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида иштирок этадилар. Ушбу ҳамкорлик австриялик шерикларнинг Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари билан имзолаган шартномалари доирасида амалга оширилмоқда.
 Хулоса ўрнида айтганда, Ўзбекистон ва Австрия икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга давлатлардир. Томонларнинг қатор соҳаларда алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги, шубҳасиз, мамлакатларимиз тараққиёти ва халқларимиз фаровонлигига хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net