Ўзбекистон-АҚШ дипломатик алоқаларига 28 йил тўлди

19.02.2020 14:04

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. 1992 йил 19 февраль куни Ўзбекистон ва AҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилган кун сифатида тарих саҳифаларига битилган. Шу куни икки давлат ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида хатлар алмашинуви ўзаро самарали ҳамкорликнинг изчил ривожланишига замин яратди.

Бугунги кунда Ўзбекистон-AҚШ мулоқоти халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва нормалари, икки давлатнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш, бир-бирларининг манфаатлари ҳамда демократик қадриятларга содиқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги сермазмун сиёсий мулоқотлар муваффақиятли ҳамкорликка хизмат қилмоқда.

2018 йил 15-17 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг AҚШга биринчи расмий ташрифи бўлиб ўтди ва унинг якунлари бўйича Ўзбекистон ва AҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошлангани ҳақида қўшма баёнот қабул қилинди.

Жорий йил 2-3 февраль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюрди ва  Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Ташриф доирасида у Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий Осиё – AҚШ» (C5 + 1) вазирлар учрашувида ҳам қатнашди.

Тошкент ва Вашингтонда мунтазам равишда бўлиб ўтаётган сиёсий маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон-Aмерика муносабатларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

AҚШ Конгресси билан ҳамкорлик Ўзбекистон-Aмерика муносабатларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. 2018 йил август ойида AҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Ўзбекистон бўйича Кокус шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Aмерика Қўшма Штатлари ўртасидаги савдо муносабатларини янада ривожлантириш бўйича катта имконият мавжуд. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми охирги пайтда 61,2 фоизга ўсди ва бу кўрсаткич 2019 йил якунлари бўйича 580 миллион доллардан ошган. AҚШнинг General Motors, Hyatt, Hilton, General Electric, John Deere, Boeing, Honeywell, Exxon Mobil, Coca-Cola ва бошқа компаниялари Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётгани фикримизни тасдиқлайди.

1993 йилда ташкил этилган Aмерика-Ўзбекистон савдо палатаси икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида самарали мулоқотни амалга оширишда муҳим роль ўйнамоқда. Ушбу ташкилот мунтазам равишда бизнес форумлар ва кооперацион биржаларни ўтказиб, потенциал шериклар билан тўғридан-тўғри алоқани мустаҳкалашга хизмат қилмоқда.

2019 йил июнь ойида Тошкентда биринчи марта АҚШ савдо вазири В.Росснинг ташаббуси билан 13 та йирик Aмерика компанияси иштирокида савдо ваколатхонаси ташкил этилди.

Давлатларимиз ўртасидаги маданий ва гуманитар ҳамкорлик ҳам изчил суръатларда ривожланмоқда. Бу борадаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат— 2010 йилда қабул қилиган илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимдир. Шунингдек, Тошкент ва Сиэтл,  Бухоро ва Санта-Фе биродарлашган шаҳарлар ҳисобланади.

Таълим соҳасида Ўзбекистондаги қатор олий таълим муассасалари Ж.Хопкинс университети, Вашингтон, ?ндиана, Калифорния ва Огайо штатларидаги олий ўқцв юртлар билан алоқалар ўрнатган.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил сентябрь ойида Тошкентда Wебстер университетининг филиали очилди. Бу МДҲ мамлакатларидаги Aмерика университетининг биринчи тўлақонли филиали бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net