Ўзбекистон адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим инс

30.10.2021 10:50

ТОК?О, 30 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Япония ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси ижросини таъминлаш  доирасида мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ва Адлия вазирлиги  қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Япония адлия вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот ва таълим институти билан онлайн-мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  

Тадбирда марказ ва институт ўртасида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш масаласи муҳокама қилиниб, унда Юристлар малакасини ошириш маркази директори Ш.Рабиев  ҳамда  ?лмий-тадқиқот ва таълим институти профессори, халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори Ш.Наито иштирок этди.

Ҳамкорлик дастурининг ҳар бир банди бўйича музокаралар олиб борилди. Жумладан, ҳуқуқшуносларнинг япон ўқитиш методикасини ўрганиши, икки томонлама амалий ташрифларни ташкиллаштириш, юристлар салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма семинар ва халқаро конференциялар ўтказиш масалалари батафсил муҳокама килинди ва ўзаро манфаатли келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net