Ўзбек тилшунос олими Халқаро она тили мукофотига сазовор бўлди

18.02.2021 10:51

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими ва илмий котиби, филология фанлари номзоди Ғулом ?смоилов Бангладешдаги Халқаро она тили институти томонидан ЮНEСКО ҳомийлигида ташкил этилган она тили мукофотининг "Она тилини халқаро даражадаги тадқиқ қилиш" номинацияси ғолиби бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фанлар академиясининг маълум қилишича, Она тили халқаро мукофоти Бангладешда 2000 йил таъсис қилинган. Ушбу мукофот тилшунос олимларга она тилини сақлаш ва ҳимоя қилиш, миллий ва тил қадриятларини халқаро кўламда тарғиб этиш, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, бу йўналишдаги илмий тадқиқотлари ва амалий ишланмалари учун тақдим қилинади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йил 21 февраль куни Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги Халқаро она тили институтида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда давлат тилини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, ўзбек тилини ўрганиш ва лотин алифбосига ўтишни якунлаш учун шароит яратишни назарда тутадиган тил сиёсатини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбек олимининг ЮНEСКО мукофоти билан тақдирланиши, албатта, ўзбек тили, унинг бой тарихий- маданий меросини дунёда оммалаштиришга ижобий ҳисса қўшади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net