UNIDO “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференциясини ўтказиш та

27.02.2021 10:11

ВЕНА, 17 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) бош директори Ли Йонг билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва UNIDO ўртасидаги изчил ривожланиб бораётган муносабатларга юқори баҳо берилди.

2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон ва UNIDO ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид Қўшма декларация ва 2020-2024 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси" имзоланиши билан ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи бошлангани таъкидланди.

Томонлар "тоза инновациялар" ва "яшил" технологияларни саноатга жорий этиш соҳасида қўшма лойиҳалар бажариш, қўшимча қиймат занжирини шакллантириш, энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа йўналишларда шериклик алоқаларини янада ривожлантириш ниятида эканини маълум қилди.

UNIDO раҳбари жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференциясида иштирок этишга таклиф қилинди.

Ли Йонг юқори даражадаги конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва халқаро ташкилот ваколати доирасида мазкур тадбирнинг муваффақиятли ўтишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net