Украиналик сиёсатшунос: Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси – дастурий ҳужжат

29.01.2020 10:16

К?ЕВ, 29 январь. /«Дунё» АА/. "Киев-Могилян академияси" миллий университетининг сиёсатшунослик кафедраси профессори, сиёсат фанлари доктори Валентин Якушик “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан ўз фикрларини билдирди.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Ўзбекистон учун ҳам, бошқа кўплаб давлатлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг қамровли, дастурий аҳамиятга эга ҳужжатдир, - деди эксперт. - Биз қатор давлат ва ҳукумат раҳбарларининг ташвиқот, қисқа ёки ўрта муддатли мақсадларга мўлжалланган нутқларини эшитишга одатланиб қолганмиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси пухта ўйлангани ва аниқ ҳаракатларга йўналтирилгани билан улардан фарқ қилади.

Мурожаатномада олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга ошиши учун учта асосий омил қайд этилади. Булар ҳамжиҳатлик,  замонавий билимларни эгаллаш, ҳалол ва самарали меҳнат.

Президентнинг давлатни демократлаштириш сиёсати, қонунийликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳаётнинг асосий иштирокчилари бўлган фуқаролик жамияти институтлари билан фаол ҳамкорликка интилиши мамлакатда тараққиётни жадаллаштиришнинг асосий омили сифатида намоён бўлади.

Ўзбекистонда давлат воқеалар ва жараёнларнинг оддий кузатувчиси эмас, балки ички ва ташқи сиёсатда тажрибали ва ўзига ишонган субъект сифатида майдонга чиқади. Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатнома ҳам буни тасдиқлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Мурожаатномада қайд этилган улкан мақсадларга эришишда Ўзбекистон халқига муваффақиятлар тилайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net