Туркиядан муносабат: Халқаро миқёсда ўз миллий муносабатини баланд овозда ва баралла шаклда ўзбек тилида айтиш - бу Ўзбекистон раҳбарига х

26.02.2021 10:10

?СТАНБУЛ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг  (?ҲК) 46-сессиясидаги нутқи Туркия сиёсий, жамоат ва илм-фан доиралари вакиллари томонидан  фаол таҳлил этилмоқда. Жумладан, ?стамбул тижорат университети ректори, ҳуқуқий фанлар доктори Южел Огурлу «Дунё» ААга берган интервьюсида давлатимиз раҳбари томонидан БМТ минбарида илгари сурилган таклифларнинг аҳамиятини эътироф этди.

- Ўзбекистон деганда муҳташам мозийнинг буюк насими, илдизлари чуқур маданиятнинг ранг-баранг дунёси, туркий маданиятнинг бешиги кўз ўнгимда намоён бўлади. Бошқаларда ҳам худди шундай тасаввур уйғонишига аминман, - деди Ю.Огурлу. - Қардош Ўзбекистонда сўнгги йилларда содир бўлаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳатларни диққат билан кузатиб бораман. Амалга оширилаётган ишларни кўриб эса хурсанд бўламан. Ўзбеклар тарихига ярашадиган келажак барпо этилмоқда. Аждодлардан мерос қолган маданият қайта жонланмоқда. Ҳар томонлама дунёга бағрини очган қардош Ўзбекистон тез суръатларда ривожланиб бормоқда, қўлга киритаётган муваффақиятлари – салмоқли даражада. Хусусан Туркия ва Ўзбекистоннинг бир-бирига узатган биродарлик қўллари тарих учун янги саҳифаларни очди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида ?ҲТ аъзоси сифатида биринчи марта қатнашиб, ўз нутқини ўзбек тилида ифода этди. Бу жуда муҳим нуқта. Халқаро миқёсда ўз миллий муносабатини баланд овозда ва баралла шаклда ўзбек тилида айтиш - бу Ўзбекистон раҳбарига хос бўлган жиҳат.

Ўтган йили БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида қатнашган  Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан туриб ўзбек тилида сўзлаган нутқи жамоатчиликнинг эътиборини қозонган эди. Минтақада юритаётган тинчликпарвар сиёсати, қўшни давлатлар билан олиб бораётган дўстона ва биродарлик муносабатлари билан тез-тез дунё жамоатчилиги тилига тушган Ўзбекистон раҳбари юксак халқаро минбарда ўз она тилида сўзлаб, жамики ўзбеклар кўксини фахрга тўлдирган эди. ?шонинг, ўша пайтда бизнинг ҳам бошимиз осмонга етган эди. Чунки ўзбек халқини фахрлантирган, ғурурлантирган ҳар қандай улуғ иш биз турк халқининг ҳам фахримиз ва ифтихоримиздир. Ушбу воқеалар Марказий Осиё тақдирига таъсир кўрсатиб, Ўзбекистон ва қўшни қардош давлатлар манфаатларига хизмат қилаётган ўзгаришлардан дарак беради.

Марказий Осиё давлатлари орасида аҳоли сони билан етакчи бўлган Ўзбекистон ўзининг буюк тарихи каби бугуни ва келажагида ҳам янги ислоҳотлари билан минтақанинг илғор давлати бўлишига ишончим комил. Президент Шакат Мирзиёев БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида «Демократик ислоҳотларимиз янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди» деганида, унинг қанчалик ҳақ эканига ва кўзлаган мақсадлари йўлида муваффақиятли одимлашига яна бир карра амин бўлдим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net