Туркиядан муносабат: Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик кун тартиби янги мазмун билан бойимоқда

11.12.2020 12:11

АНҚАРА, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. Туркия сиёсий доиралари ва жамоатчилиги вакиллари Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаолиятини катта қизиқиш билан кузатмоқда. Шу маънода, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишидаги иштироки таниқли экспертлар диққат марказида турибди.

Хусусан, Кириккале университети профессори Муҳаммет Саваш Кафкасяли "Дунё" ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда қуйидагиларни таъкидлади:

- Бугун бутун дунё сайёрамизни қамраб олган эпидемиологик инқироз келтириб чиқарган муаммоларга ечим изламоқда. Аммо бундай ечим давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликка боғлиқ, чунки пандемия глобал характерга эга ва дунёдаги бирон бир давлат бугунги кундаги муаммоларни ўзи ҳал қила олмайди.

Барча давлатлараро тузилмалар ва механизмлар билан алоқалар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар иқтисодий ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш билан боғлиқдир. Шу маънода Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??)  фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзоси, халқаро муносабатларнинг фаол субъекти сифатида турли нуфузли тузилмаларда, шу жумладан, ЕО??да фаол иштирок этиши бежиз эмас. Шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсати асосини конструктивизм, долзарб масалаларнинг барча жабҳалари бўйича ҳамкорликка очиқлик, шериклар билан ўзаро ва кўп томонлама форматдаги алоқаларни кенгайтириш ташкил этаётгани қувонарли. Бундай кенг қамровли ёндашув натижасида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий стратегияси бугунги кунда долзарб глобал муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш учун мумкин бўлган шерикларнинг барча спектри бўйича конструктив ўзаро алоқаларни максимал даражага кўтаришга қаратилган янги мазмун билан бойимоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Ўзбекистон парламенти мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи сифатида иштирок этиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Бугунги учрашув ушбу қарорнинг мантиқий давоми бўлди - ЕО?? саммити Ўзбекистонга ушбу ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини берди. Ўзбекистон раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон ва ЕО?? ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ташқи сиёсати халқаро ҳаётнинг фаол иштирокчиси сифатида БМТ ва бошқа тузилмалар доирасида глобал характер касб этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net