Туркия Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этади

09.03.2021 12:48

ТОШКEНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Тошкентдаги «Hilton» меҳмонхонасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу ўртасидаги музокаралар ва Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи учрашувидан сўнг икки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Анвар ?лёсов (фото).

“Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлунинг мамлакатимизга ташрифи чоғида ўтказилган музокаралар Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклигини янги босқичга кўтаришга имкон берди, - деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов. - ?кки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари раислигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши анъанавий дўстона ва самимий руҳда ўтди”.

Вазирнинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 2021 йилда ўзига қулай вақтда Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши иккинчи йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши бўйича таклиф яна бир марта маълум қилинди.

Журналистлар билан суҳбатда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бугун Ўзбекистонда – ота-боболар ватанида давлат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида меҳмон бўлиб турганидан хурсанд эканини таъкидлади.

“Туркия биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган ва бу ерда биринчи бўлиб ўз элчихонасини очган, - деди у. - Тошкентга келишимдан олдин Урганч, Хива, Бухоро ва Самарқанд сингари Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий марказларида бўлиш шарафига муяссар  бўлдим”.

Самарқанд шаҳрида Туркия делегацияси мазкур мамлакат Бош консулхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.

“Биз Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари билан ҳам дўстона алоқаларни ўрнатишда давом этамиз, - деди Туркия ташқи ишлар вазири. - Албатта, бунинг учун биз транспорт алоқаларини ривожлантиришимиз керак. Музокараларда бу масала ҳам муҳокама қилинди».

Туркия вазирининг сўзларига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон томонига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон иштирокида бўлиб ўтадиган Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши иккинчи йиғилишида имзоланиши кутилаётган шартномалар рўйхати берилган.

“Ҳозир биз ?мтиёзли савдо шартномасини имзолаш арафасидамиз, - деб қўшимча қилди вазир. - Кейинги босқичда Эркин савдо шартномасини тасдиқлашни муҳокама қилишга ўтамиз. Мамлакатларимиз иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга ва биз ушбу мақсадларга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сарфарбар қиламиз”.

“Биз бундан кейин ҳам Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз”, - деди вазир Мевлут Чавушўғлу ўз нутқи якунида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net