Туркия савдо-саноат палатасида икки томонлама алоқалар муҳокама қилинди

14.02.2020 10:27

?СТАНБУЛ, 13 февраль. /“Дунё” АА/. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов бошчилигидаги делегация Туркия Республикасида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири уюшма маълумотига таяниб.

Сафар давомида туркиялик бизнес ҳамкорлар билан музокаралар, йирик компания вакиллари билан учрашувлар, Ўзбекистон-Туркия муносабатларида электротехника саноатини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Туркия савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида уюшма раиси Ўзбекистонда туркиялик компаниялар иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у йиғилганларга юртимизда хорижий инвесторларга яратиб берилаётган қулай инвестиция муҳити, хусусан, мамлакатимиз қонунчилигида белгиланган ҳуқуқий кафолатлар ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, туркиялик тадбиркорлар ҳамкорлигида амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳалар бўйича тақдимот маросими ўтказилди. Унда Туркия савдо-саноат палатаси, ?станбул саноат уюшмаси аъзолари Ўзбекистон-Туркия электротехника саноатини ривожлантиришга қаратилган янги таклифларни қўллаб-қувватлади. Томонлар келгусида мазкур йўналишда амалга оширилиши кўзда тутилаётган қатор масалаларга эътибор қаратди.

Жумладан, Туркия савдо-саноат палатаси директорлар кенгаши аъзоси, металл саноати савдоси бўйича йирик корпорация асосчиси Бекир Элкен томонидан электротехника саноати корхоналарини алоҳида йўналишлар доирасида тизимлаштириш, мамлакатларимиз бизнес вакилларининг “В2В” шаклидаги учрашувларини мунтазам ташкил этиб бориш таклифи билдирилди. Шунингдек, тўқимачилик саноатида тикув машиналарига эҳтиёж юқорилигини инобатга олиб, ушбу соҳада янги қўшма корхоналарни ташкил этиш зарурати борлиги қайд этилди.

Тадбирда Туркия савдо-саноат палатаси аъзолари жорий йил 5-6 март кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф қилинди.

"Узэлтехсаноат" сурати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net