Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари: кўп қиррали муносабатларнинг янги босқичи

13.04.2022 14:30

ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Туркиянинг «АНКАСАМ» – Анқара инқироз ва сиёсатни ўрганиш маркази ҳамкорлигида «Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари: кўп қиррали муносабатларнинг янги босқичи» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказ маълумотига кўра, иштирокчилар тадбир давомида бешта сессияга бўлинган ҳолда жорий йилнинг 29-30 март кунлари бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ҳамда Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якуни бўйича эришилган асосий натижалар, шунингдек, сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Давра суҳбати аввалида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик сезиларли даражада фаоллашганини қайд этди.

«Ўзбекистон Президентининг таклифига биноан, жорий йил 29-30 март кунлари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. ?кки кунлик ташриф доирасида давлат раҳбарлари тор доирадаги учрашувлар орқали Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ишончга асосланган кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар. Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши доирасида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 10 та ҳужжат имзоланди», деди Элдор Туляков.

 Анжуманда 2021 йили Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмининг жадал ўсиши натижасида Туркия Ўзбекистоннинг тўртинчи ташқи савдо ҳамкорига айлангани қайд этилди. 2021 йил якунига келиб Ўзбекистон ва Туркиянинг умумий ташқи савдо кўрсатгичи 2016 йилга нисбатан 3 баробар ўсиб, 3 млрд. 388 млн. долларга етди. Томонлар бу кўрсаткични бир йил ичида 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилган бўлса, яқин келажакда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Тадбирда, шунингдек, иштирокчилар томонидан икки мамлакат ўртасидаги экспорт ва импорт ҳажми деярли тенг эканлиги, Туркия 2021 йилда мамлакатимизга 1 миллиард 698 миллион долларлик маҳсулот етказиб берган бўлса, Ўзбекистон томонидан 1 миллиард 690 миллион долларлик маҳсулот Туркияга экспорт қилингани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга киритилаётган турк сармояси ҳажми 70 баробарга ошган. 2021 йил якунига кўра, Туркия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритган етакчи давлатлар учлигига кирди ва биргина 2021 йилда жами 1,18 миллиард доллар сармоя киритди.

Дўстона ва самарали мулоқотга асосланган давра суҳбати якунида томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган ?мтиёзли савдо тўғрисидаги битим, Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома, меҳнат ва бандлик, суд экспертизаси, қурилиш каби соҳаларда эришилган Англашув меморандумлари доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини икки мамлакатнинг етакчи «ақл марказлари», халқаро институтлари доирасида ҳам фаол давом эттиришга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net