Транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш Марказий Осиё барқарор ривожланишининг муҳим омили

26.09.2020 10:05

Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) шафелигида Марказий Осиёда Транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича минтақавий марказни яратиш тўғрисидаги ташаббус Ўзбекистон Раҳбариятининг минтақавий ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатининг мантиқий давомидир.

Кенг маънода ўзаро боғлиқлик - транспорт, коммуникация, хусусан ракамлаштириш, энергетика, илм-фан, инновация, туризм  соҳаларида ўзаро боғлиқ ва бир бирини тўлдирадиган лойиҳаларни ва инфратузилма тармоқларини яратиш орқали янада яқин ҳамкорликка эришишдир.

Марказий Осиёда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш минтақанинг иқтисодий, инновацион ва барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

БМТ шафелигида Марказий Осиёда Транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича минтақавий марказни яратиш ғояси бутун минтақа учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ташаббусдир. Унда Марказий Осиёнинг фақатгина Европа ва Осиёни боғловчи транзит ҳудуд сифатида эмас, балки минтақалараро савдо-иқтисодий жараёнларнинг кучли субъектига айланиши ҳамда ушбу масала кун тартибини шакллантиришда иштроки кўзда тутилган.

Бугунги кунда мазкур ташаббусни илгари суриш ва амалга ошириш учун қулай халқаро шарт-шароитлар мавжуд.

Биринчидан, сўнгги йилларда иқтисодий, инсон, транзит, ишлаб чиқариш каби улкан ресурсларга эга бўлган Марказий Осиё минтақасига халқаро ҳамжамиятнинг бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини гувоҳи бўлаяпмиз.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Президентининг Марказий Осиё мамлакалатлари билан олиб бораётган фаол ва жўшқин ташқи сиёсати туфайли барча йўналишда сифат жиҳатидан минтақавий ҳамкорликнинг яхшиланиши замирида содир бўлаяпти. Натижада Марказий Осиёнинг бошқа минтақа ва суб минтақалар билан сиёсий, савдо, сармоявий ҳамда транспорт-коммуникация алоқалари кенгаймоқда, барқарор ўсишнинг янги истиболлари очилмоқда.

?ккинчидан, 2019 йил июнь ойида Европа ?ттифоқи Ташқи ишлар бўйича кенгаши томонидан Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси “Европа ?ттифоқи ва Марказий Осиё: мустаҳкам ҳамкорлик учун янги имкониятлар ”тасдиқланди.

Марказий Осиё Европа ?ттифоқининг 2018 йил 15 октябрда тасдиқланган Европа ва Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш бўйича стратегияси (бундан кейин Европа ?ттифоқининг ўзаро боғлиқлик стратегияси) Е?нинг янгиланган Марказий Осиё бўйича стратегияси билан уйғунлашган биринчи минтақага айланди.

Яқин келажакда Европа ?ттифоқи Трансевропа транспорт тармоғини (ТEN-T) дастлаб “Шарқий шериклик” мамлакатлари (Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Молдова ва Украина) нинг транспорт-логистика инфратузилмасига, кейинчалик Марказий Осиё мамлакатлари транспорт тармоқларига боғлаш ниятидадир. Бошқача айтганда, Европа ?ттифоқи минтақамизни қитъалараро транспорт ва инфратузилма лойиҳаларига жалб этишдан жуда манфаатдор эканлигини изҳор қилаяпти.

Марказий Осиё мамлакатларига минтақанинг ўзаро боғлиқлигини оширишда, шунингдек, унинг иқтисодиёти, савдо ва транспортининг глобал тизимга қўшилишида янада фаол кўмак бериш учун Европа ?ттифоқи томонидан вазирлар даражасида барқарор ўзаро боғлиқлик бўйича “Европа ?ттифоқи - Марказий Осиё” мулоқотини йўлга қўйишни таклиф этмоқда.

Унинг кун тартибига транспорт-коммуникация алоқалари, инвестиция, савдо, энергетика, рақамли алоқа ҳамда халқ дипломатияси соҳаларидаги минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Европа Кенгаши раҳбари Ш.Мишель билан 2020 йилнинг
20 апрелида бўлган телефон суҳбати давомида Тошкентда Марказий Осиё минтақасининг ўзаро боғлиқлиги ва барқарор ривожланишини, аввало, савдо, инвестициявий, инновация, транспорт ва энергетика соҳаларида дастур ва лойиҳаларни илгари суриш орқали кучайтиришга қаратилган вазирлар даражасидаги анжуман ўтказиш таклиф этилган эди.

Таклиф этилаётган вазирлар даражасидаги анжуман Марказий Осиёда Транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича минтақавий марказни яратиш тўғрисидаги ташаббусни илгари суриш учун яхши платформа бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Учинчидан, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусини амалга оширилишида Марказий Осиё минтақасига энг муҳим ўринлардан бири ажратилмоқда. Биз буни, аслида, қадимги Буюк ?пак йўли даврида минтақамизнинг Шарқни Ғарб билан боғловчи бўғин сифатидаги мавқеининг қайта тикланиши дея тавсифлашимиз мумкин.

Жумладан, бизнинг мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорликда Трансевропа транспорт тармоғини Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси билан боғлаш учун Е? ва ХХР ўртасидаги энг барқарор ва самарали транспорт коридорларини аниқлаш бўйича трансчегаравий тадқиқотларнинг муҳим иштирокчиларига айланиши мумкин. Бунда халқаро молия институтлари иштирокида янги йирик транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Тўртинчидан, Марказий Осиёда транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича минтақавий марказ платформаси яна бир стратегик мақсад – Афғонистоннинг Марказий Осий транспорт тизимига интеграциялашувини амалга оширишга олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, бизнинг минтақамизга келгусида савдо ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш орқали бевосита Ҳинд океанига чиқиш имкониятини беради.

“Марказий Осиё – Жанубий Осиё” ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш – нафақат Афғонистоннинг осойишта ривожланиши, балки бутун минтақанинг барқарор тараққиётини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан биридир.

Шундай қилиб, Марказий Осиё давлатларининг Ғарб, Шарқ, Жануб ва Шимолдаги ҳамкорлар билан минтақалараро муҳокамалари савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, рақамли ва маданий-гуманитар лойиҳалар билан мазмунан тўлдирилиши заруриятини инобатга олиб, БМТ шафеълигида Марказий Осиёда Транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни ривожлантириш бўйича минтақавий марказни яратиш ташаббусининг айни мавриди эканлигини таъкидлаш мумкин.

 

Шерзод Асадов

Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазири ўринбосари

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net