Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари 2021 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режасини маъқуллади

13.03.2021 12:55

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Делегациялар ШҲТга Тожикистон Республикаси раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

ШҲТнинг 2021 йилга мўлжалланган асосий тадбирлари режаси маъқулланди. 150 дан ортиқ банддан иборат ҳужжат Ташкилот доирасидаги кўп тармоқли ўзаро алоқаларнинг барча соҳаларини қамраб олган.

Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net