Тошкентда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бошланди

12.05.2020 16:43

ТОШКЕНТ, 12 май. /“Дунё” АА/. Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигидаги мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон va Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ ?жроия қўмитаси раиси – ?жрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этяпти.

Тадбир чоғида халқаро кун тартиби ва Ҳамдўстлик шаклидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019 йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режаси ижроси натижалари муҳокама қилинади. 2020 йилга мўлжалланган режа, шунингдек, коронавирус тарқалишига қарши биргаликда курашиш йўллари кўриб чиқилади.

Мажлис якунида қатор ҳужжатлар имзолаш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net