Тошкентда Марказий Осиё ва Европа ?ттифоқи давлатлари делегациялари сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қ

01.07.2021 12:18

ТОШКЕНТ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражали мулоқотининг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, Европа делегациясига Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора бошчилик қилди. Учрашувда айни даражада Афғонистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Йиғилиш чоғида минтақалараро ҳамкорлик доирасида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш якунлари ҳамда “Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё” шаклида турли даражада ўтказиладиган тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Чегараларни бошқариш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда минтақавий экологик муаммолар кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари коронавирус пандемияси шароитида ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

Европа ?ттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги юқори даражали мулоқотнинг йиллик учрашувлари 2013 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net