Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда Россия делегациясига ташқи ишлар вазири бошчилик қилади

10.07.2021 11:44

ТОШКЕНТ, 10 июль.  /«Дунё» АА/.  15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган  «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференцияда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бўлажак форум давомида минтақалараро ҳамкорлик, транспорт ва логистикани амалга ошириш истиқболлари, инновацион, технологик, маданий-гуманитар ва туризм имкониятлари масалаларини юқори даражада кўриб чиқиш режалаштирилган», - деди Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова.

Шунингдек, у 16 июль куни Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг 4-йиғилиши Тошкент «майдонида» ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net