Тошкент аэропортига Пекиндан учинчи чартер рейс етиб келди

06.02.2020 10:39

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Пекиндан амалга оширилган учинчи чартер рейс ?слом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Uzbekistan Airways” хабарига асосланиб.

Қайд этилишича, жараён Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда олиб борилган, вирусология мутахассислари томонидан биологик хавфсизлик чораларига риоя қилиниши назоратга олинган. 

Пекиндан учинчи рейс Тошкентга маҳаллий вақт билан 4:40 да етиб келди. Самолёт бортида 251 йўловчи, экипаж аъзолари ва замонавий ҳимоя воситалари билан таъминланган тиббиёт вакиллари бўлган.

Мазкур рейс билан келтирилган йўловчилар ҳам коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидаги махсус тиббиёт муассасаларида 14 кун давомида карантин ҳолатида сақланади.

Уларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид саволга жавоб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига мурожаат қилиш сўралади: +998 (71) 276-49-66.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан олиб чиқиб кетиш учун учта чартер рейс ташкил этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net