Тожикистон Суриядан ўз фуқароларини қайтариш ишларини давом эттирмоқда

16.02.2021 10:39

ТОШКEНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/.  Ҳозирги кунда  260 дан зиёд тожикистонлик аёллар ва болалар Суриядаги ал-Хавл ва ар-Равж лагерларида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Тожикистоннинг «Ховар» давлат ахборот агентлиги маълумотига асосланиб.

Ушбу рақамлар кеча Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Давлат раҳбари топшириғига биноан, тожикистонлик дипломатлар 2020 йил декабрь ойида Сурияга, шу жумладан, ал-Хавл ва ар-Равж лагерларида бўлиб, ватандошлар билан учрашди, деди вазир. Унинг сўзларига кўра, Суриядан фуқароларни қайтариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

«Вазирлик Тожикистоннинг Кувайтдаги элчисига (у мамлакатнинг Суриядаги элчиси ҳам ҳисобланади) Сурия ҳукумати билан ушбу йўналишда яқин ҳамкорлик қилиш топшириғини берган», - деди Тожикистон ташқи ишлар вазири.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net