Т?В Тезкор штаби Россиядаги фуқароларга Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишга уринмаслик ва ҳозирда бўлиб турган манзилларида қолиш

08.07.2020 13:55

ТОШКЕНТ, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари маълумотларига кўра, Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида мос равишда 1 минг 300 ва 700 нафардан ортиқ ватандош тўпланган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Москвадаги элчихонаси томонидан фуқароларнинг «Маштаково» назорат-ўтказиш пунктига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишлари ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишлари тўғрисида берилган кўп бора огоҳлантиришларига қарамай, фуқароларнинг Қозоғистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида ватанга қайтиш мақсадида Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида тўпланишлари давом этмоқда.

Минтақада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятнинг кескин ёмонлашиши, Қозоғистонда қатъий карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан фуқароларнинг қўшни давлатлар ҳудуди орқали қайтиши ташкилий ва бошқа қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, айниқса фуқароларнинг соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Ушбу ҳолатни юртдошларимизга тушунтириш мақсадида, мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ва Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси раҳбарлари фуқаролар тўпланган жойга келишди.

“Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан чеклов чораларига тўғри баҳо беришларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз”, дейилади Тезкор штаб хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларни ташкил қилиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан ҳамда мунтазам «сариқ» ва «яшил» рейслар қайта ташкил этилиши билан ватанга қайтарилади.

Тезкор штаб ўз хабарида Ўзбекистон фуқаролари Россиядан чартер рейсларда, Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ олиб чиқилишини эслатиб ўтган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net