Т?В Тезкор штаби: 3 минг нафар ватандошнинг Ўзбекистон – Қозоғистон чегараси яқинида йиғилиши билан боғлиқ вазият назоратга олинган ва ма

08.07.2020 13:55

ТОШКЕНТ, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда “Жибек жоли” – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти яқинида 3 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг тўпланиши кузатиляпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган.

Таъкидлаш жоиз, 1 июлдан буён 2 минг 700 нафардан ортиқ ватандош, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишди.

Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди.

“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net