Т?В раҳбари ўринбосари Венада БМТ тузилмалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

21.07.2020 13:56

ТОШКЕНТ, 21 июль. /“Дунё” АА/. Вена шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (БМТ ГМЖҚКБ) ижрочи директори Гада Вали, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Бош директори Рафаэл Гросси ва БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (ЮН?ДО) бош директори Ли Йонг билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, БМТ вакиллари Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларга ижобий баҳо бердилар. Мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес ва саноат секторини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш шароити ёмонлашувига йўл қўймаслик, шунингдек, СОВ?Д-19 пандемияси даврида жиноятчиликни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.

Гада Вали коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. У Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганини олқишлади ва унинг фаолиятида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ГМЖҚКБ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. БМТ ГМЖҚКБ раҳбари ушбу агентлик ва БМТ ГМЖҚКБ ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолашни ва ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаш ва лойиҳаларни татбиқ этишга донорлик маблағларини йўналтириш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ республикада коррупцияга қарши кураш сиёсати ва стратегияларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича Консептуал қайднома тайёрлашни таклиф қилди.

МАГАТЭ томонидан Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини ривожлантиришдаги муваффақиятли ҳамкорлик, хусусан, жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган республиканинг ядровий инфратузилмасини комплекс баҳолаш бўйича миссияга биргаликда тайёргарлик кўриш юқори баҳоланди.

Агентлик раҳбари Рафаэл Гросси Ўзбекистон ядро дастурининг амалга оширилиши жараёнидан жуда мамнунлигини ҳамда янги ядро давлатлари учун Ўзбекистон МАГАТЭ билан муносабатларни қуриш бўйича намуна эканлигини қайд этди.

МАГАТЭ раҳбари техник кооперация лойиҳалари доирасида Ўзбекистон билан, хусусан Наманган онкологик диспансери, Республика эндокринология маркази, Самарқанд давлат университети ва Тошкент шаҳар онкология ва радиология маркази билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлади.

ЮН?ДО Ўзбекистонни минтақадаги улкан ресурс, иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга бўлган муҳим давлат сифатида кўради. Шу муносабат билан Ли Йонг республикада мустаҳкам саноат инфратузилмаси, универсал ва барқарор саноатлаштиришни таъминлаш учун шароитлар яратилганлигини мамнуният билан қайд этди.

Бош директор коронавирус пандемиясидан зиён кўрган республика иқтисодиётининг айрим тармоқларини тиклаш учун ЮН?ДО салоҳиятини жалб қилишга ёрдам беришга тайёрлигини изҳор этди.

Саноатнинг “тоза инновация” ва «яшил» технологиялар соҳасидаги аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди, бу эса барқарор саноат дизайни ва брендлаш воситаларини ривожлантириш учун шароит яратиши қайд этилди.

Бундан ташқари, ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқадиган Ўзбекистон ва ЮН?ДО ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича Қўшма декларация ва 2020-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаларини тайёрлаш жараёни муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net