Тим ТОРЛОТ: ўзгаришлар осонлик билан кечмайди, аммо Ўзбекистон тўғри йўлни танлаган

25.01.2020 11:19

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўйича қуйидагича муносабат билдирди.

- Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи жуда таъсирли бўлди,  - деди у. - Давлат раҳбари кун тартибига барча соҳаларни қамраб олган муҳим масалалар юзасидан долзарб вазифаларни ўртага ташлади. Ва унда ўзим учун қатор муҳим жиҳатларни белгилаб олдим.

Мурожаатномада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилди. Бизнес юритиш ва соҳани тараққий эттириш учун осон бўлган содда муҳитни яратиш муҳимдир. Таълим соҳасини ривожлантириш масалалари ҳам ўз вақтида кўтарилганини қайд этиш даркор. Зеро, эртанги кун талабларига жавоб берадиган малакали кадрларни тарбиялаш ҳар доим долзарбдир.

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш – Мурожаатномада кўтарилган яна бир муҳим жиҳатдир. Президент Шавкат Мирзиёев бу борада аниқ, шу билан бирга, стратегик мақсадларни белгилади. Дарҳақиқат, ҳукумат, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа манфаатдор томонлар давлат тараққиёти йўлида биргаликда ишлаши керак. Бу жараёнда бир-бирини тушуниш муҳимдир.

Буюк Британияда оддий одамлар мақсадлари, муаммоларини ўрганиш учун фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилинади. Давлат фуқаролик жамияти вакиллари орқали халқ билан мулоқотга киришади, шу тариқа ҳукуматни ўз ишига масъулият билан ёндашишга ундайди. Бироқ бу натижаларга эришиш учун ўзаро муносабатлар ишончга асосланган бўлиши керак. Ўзбекистон Президенти бу ҳақда ўзининг Мурожаатномасида алоҳида тўхталиб ўтди. Бунга мисол сифатида мамлакатингизда оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш масаласининг қайд этилганини келтириш мумкин.

Бундан ташқари, давлатингиз раҳбари яна бир бор журналистларни журъатлироқ бўлишга чақирди. Ҳа, ўзгаришлар осонлик билан кечмайди, аммо Ўзбекистон тўғри йўлни танлаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net