«The Kabul Times» газетасида Ўзбекистоннинг яқин келажакдаги режалари ҳақида мақола чоп этилди

30.01.2020 10:04

КОБУЛ, 30 январь. /«Дунё»АА/. Афғонистонда инглиз тилида чоп этиладиган «The Kabul Times» газетасида Ўзбекистонда 2020 йилнинг ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан мақола нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси,  амалга оширилган ислоҳотлар натижалари таҳлили ва мамлакатни янада ривожлантириш бўйича режалар ҳақида сўз юритилади.

Материалда Президентнинг таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташаббуслари, хусусан, олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил қилиш, уч йиллик олий таълим, шунингдек, бир қатор маҳаллий университетларнинг ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтказилиши баён этилган.

Мақолада, шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, коррупцияга барҳам бериш, қонун устуворлигини таъминлаш ва кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳал қилиниши муҳим  бўлган масалалар экани таъкидланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net