Ташқи ишлар вазирлигида Польша билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди

09.06.2020 09:51

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов видеоконференцалоқа шаклида Польша Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Петр ?вашкевич билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Хабарда келтирилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Польша муносабатларининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар жорий йил биринчи чорагида ўзаро савдо айланмаси ҳажмининг ўсгани, бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга кўп эканини мамнуният билан қайд этди.

Музокараларда, шунингдек, келгусидаги учрашувлар жадвали ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net