Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ?рландия Т?В давлат вазири билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

06.05.2021 10:34

ТОШКЕНТ, 6 май.  /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов ?рландия Ташқи ишлар вазирлиги давлат вазири Томас Бирн билан онлайн-музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-?рландия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

?кки мамлакат ўртасида Европа ?ттифоқи, Европа Кенгаши, ?қтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ЕХҲТ, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистон-?рландия ишбилармонлик кенгашини яратиш, Ўзбекистонга ?рландия инвестициялари ва технологияларини жалб қилган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

?рландия бизнес ҳамжамиятига амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Ўзбекистонда ўтказилаётган иқтисодий ва сармоявий форумларда иштирок этиш таклифи билдирилди.

Таълим ва туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни ўрнатиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net