Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вeнгрия элчиси билан савдони кенгайтириш ва истиқболли лойиҳалар бўйича фикр алмашди

09.06.2020 09:50

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Венгриянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Хабарга кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама алоқалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбатда савдони кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди. ?қтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши ва икки мамлакат тадбиркорлари бизнес-форуми ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.

Музокарада, шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net