ТОШКЕНТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 18 июнь куни халқаро ҳамкорлик бўйича “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ташкил қилинадиган юқори даражали видеоконференцияда иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир “COVID-19 га қарши курашда бирдамлик” мавзусида ўтказилади. Унда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда кўп томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни қайта тиклашда халқаро шериклик, COVID-19 шароитида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва амалий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари муҳокама қилинади.