«Тараққиёт формуласи» кўрсатувининг навбатдаги сони давлат дастури лойиҳасининг ташқи сиёсат масалаларига бағишланган бандлари муҳокам

25.01.2021 12:58

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. «Тараққиёт стратегияси» маркази кўмагида «Ўзбекистон-24» телеканалининг «Тараққиёт формуласи» кўрсатуви «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасининг хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор вазифаларни қамраб олган йўналиши муҳокамасига бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё АА» мухбири.

Кўрсатувда сенаторлар, Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага оид мутахассислар, жамоатчилик ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда спикерлар давлат дастури лойиҳасида белгиланган долзарб вазифалар ва чора-тадбирлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Дастурнинг 251-бандида Ўзбекистоннинг Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Мамлакатимиз 2018 йил ХМТнинг тўлақонли аъзо бўлгани ўзаро муносабатларни фаоллаштиришга ҳисса қўшди.

2020 йил октябрь ойида ХМТ билан имзоланган битим мазкур халқаро ташкилотнинг Тошкентда ваколатхонасини очиш ва у билан бевосита алоқаларни янада кенгайтириш учун ҳуқуқий замин яратди. Ўзбекистоннинг мазкур ташкилот билан амалий мулоқотни йўлга қўйиши мамлакатимизни халқаро миқёсда нуфузи ва мавқеини ошишига хизмат қилмоқда.

Давлат дастурининг 261-банди Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш вазифаларини қамраб олмоқда. Мазкур таклиф Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурган ташаббуслари ижроси доирасида ишлаб чиқилди.   

Спикерлар, шунингдек, давлат дастурининг 265-бандига киритилган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ушбу мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш йўлидаги глобал саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар ҳақида ҳам сўз юритди.

Унга кўра,  Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Трансафғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида аниқ манзилли тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Мулоқотда Ўзбекистон ташқи сиёсатида иқтисодий дипломатия имкониятларини ҳам фаол илгари суриш ва  Ўзбекистон Республикасининг 2021–2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотида раислигининг устувор йўналишлари ва асосий тадбирларини ишлаб чиқиш ташаббуслари юзасидан фирк-мулоҳазалар билдирилди.

Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net