Таиланддан муносабат: Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олиши мамлакатнинг миллий манфаа

11.12.2020 12:10

БАНГКОК, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини олиши халқаро кузатувчилар учун кутилган янгилик эди, деди “Сринакаринвирот” университети (Таиланд) сиёсат фанлари департаменти етакчи ходими, доктор Рустум Вансу "Дунё" ахборот агентлигига берган интервьюсида.

"Бундан аввалроқ Ўзбекистон парламенти ҳам ушбу мақом учун овоз берган эди. Зеро Президент Шавкат Мирзиёев,  депутатлар, жамоат арбоблари ва оддий фуқаролар бир неча бор ушбу қарор қабул қилинган тақдирда республика иқтисодиёти ва аҳолиси учун янги имкониятлар очилишига эътибор қаратган эди, - деб таъкидлади эксперт. - Биз мазкур қарор Ўзбекистоннинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинганини яхши англаймиз. Мамлакат иқтисодиёти тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда ва Ўзбекистонга нафақат ЕО??га аъзо давлатлар бозорларига чиқиш, балки божхона сиёсатини шакллантириш, бошқа ички қоидалар ва жараёнларга таъсир ўтказиш ҳуқуқи билан имтиёзли тарзда ташкилотга кириш зарурдир".

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net