Таиланддан муносабат: Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бутун минтақа ривожи учун навбатдаги юксалиш босқичини бошла

11.03.2021 13:43

БАНГКОК, 11 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг мамлакатимизга давлат ташрифи тафсилотлари халқаро эксперт доиралари, жумладан, Таиланд кенг жамоатчилиги вакиллари қизиқишини уйғотди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Самарт Малулим, Таиланд Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатаси спикери маслаҳатчиси, Таиланд ?слом маркази фонди президенти:

- Қирғизистон янги раҳбарининг Тошкентга ташрифи ушбу мамлакатнинг қисқа вақт ичида Ўзбекистонни кўплаб соҳаларда нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки халқаро кўламда етакчи давлатлардан бири мавқеига олиб чиққан Президент Шавкат Мирзиёевнинг «муваффақият тарихи» («success story») каби ижобий тажрибага қизиқишини англатади. ?қтисодий тизимни ислоҳ қилиш, сиёсий ўзгаришлар амалга ошириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, парламент аъзолари мақомини мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишлар шулар жумласидандир.

Бундай ноёб тажрибани ўрганиш учун ҳозир Ўзбекистонга қараганда бошқа муносиб жойни айтиш қийин. ?кки мамлакат ўртасида яқин иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқалар мавжуд. Ўйлайманки, ушбу ташриф стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган барча масалаларга ечим топишга ёрдам беради. Мен учун равшанки, Қирғизистоннинг янги раҳбари ўзбек ҳамкасби йўлидан боради.

Ўзбекистонга ташриф ҳар икки томон учун ҳам муҳим ва бундан бир неча йил олдин Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ўртасида асос солинган ўзаро ишонч руҳидаги мулоқотни янада кучайтиришга хизмат қилади.

Сравут Ари, Чулалангкорн Университети ?слом тадқиқотлар маркази директори:

- Тарихдан маълумки, ҳеч қайси давлат ўз қўшниси билан яхши муносабатларсиз барқарор ривожлана олмаган.

Бизнинг ?слом тадқиқотлар маркази, асосан, Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилгани учун Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ҳам жуда яхши танишмиз.

Бугунги синовли иқтисодий вазиятда мамлакатларнинг ривожланиш даражасини қайта тиклаш ва индикатив натижаларга эришишда давлат раҳбарларининг ўзаро муносабатлари ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан минтақа давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган серқирра фаолияти, айниқса, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув мулоқоти бўйича ташаббуси таҳсинга сазовор.

Таиланд тажрибасидан келиб чиқиб айтишим мумкинки, чегаравий савдони ривожлантириш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий тадбиркорлар ва аҳоли турмуш шароитини яхшилашга эришиш мумкин.

Ўзбекистоннинг мавжуд иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, биринчи навбатда, айнан яқин қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришга интилаётгани мамлакат экспортини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Шу боис, Ўзбекистон Президенти ва Қирғизистоннинг янги сайланган раҳбарининг учрашуви нафақат икки давлат, балки бутун минтақа ривожи учун навбатдаги юксалиш босқичини бошлаб беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net