Таиланддан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларнинг амалга оширилиши минтақа давлатлари ва Таиланд ўр

05.03.2021 12:35

БАНГКОК, 5 март. /«Дунё» АА/. Таиланд Транспорт вазирлиги Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Сарунрут Раттанасет «Дунё» АА учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) 14-саммитидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббусларни шарҳлади.

- Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларининг бугунги оғир иқтисодий вазиятни биргаликда енгиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти салоҳиятидан унумли фойдаланишга интилишини кўриш биз учун қувонарли ҳол, - деди Сарунрут Раттанасет. - Бу борада Ўзбекистон минтақа давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга, минтақавий ва халқаро савдо-иқтисодий тузилмаларга интеграциялашувга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, ?ҲТ доирасида ҳам ўзаро манфаатли мулоқот ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатлари ва эришилган натижаларнинг таҳлили бизни мамлакатингиз тажрибасини ўрганишга ундамоқда.

Бу йўналишда, айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ?ҲТ доирасида билдирилган ташаббуслар, жумладан, карантин даврида ўрнатилган савдо ва транспорт чекловларини бартараф этиш таклифи пандемиядан кейинги тикланишни янада жадаллаштириш ва давлатлар иқтисодиётининг ўсишини таъминлашда бутун дунё мамлакатлари учун долзарб ҳисобланади.

Шунингдек, транспорт йўлакларини кенгайтириш ва транзит салоҳиятини ошириш борасидаги ташаббусларни нафақат ?ҲТ ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги, балки бутун Осиё-Тинч океани минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг самарали механизми, деб биламан.

Узоқ йиллардан бери Транспорт вазирлиги тизимидаги фаолиятимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, транспорт маршрутларини диверсификация қилиш, денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар учун денгиз портларига кириш имкониятини тақдим этувчи транзит йўлакларини яратиш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳал қилувчи ўрин тутади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё минтақаларининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган янги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистон Президенти ташаббусларининг амалга оширилиши минтақа давлатлари ва Таиланд ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам хизмат қилишига, ишончим комил.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net