SpaceX компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

11.05.2022 15:33

ТОШКЕНТ, 11 май. /“Дунё” АА/.  "Space Technology Conference СТC-2022" халқаро конференцияси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов SpaceX компанияси вакили Бен Маc Вильямс билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, SpaceX бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга тайёр эканликларини билдирди.

Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклиф ҳам берилди.

Мулоқотда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net