“Space Technology Conference СТC-2022” халқаро конференцияси доирасида MonacoSat компанияси раҳбари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

11.05.2022 15:31

ТОШКЕНТ, 11 май. /“Дунё” АА/. Кеча Тошкентда иш бошлаган "Space Technology Conference СТC-2022" халқаро конференциясида қатор хорижий мамлакатлар вакиллари ва мутахассислари ҳам иштирок этишаётир, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу халқаро анжуманда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳам қатнашди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, анжуман доирасида АКТ вазири бир неча етакчи хорижий компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ана шундай учрашувлардан бири  “MonacoSat” компанияси президенти ва бош директори ?лҳами Айгун билан бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларинир равнақ топтиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунлари бўйича АКТ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга, бу йўналишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net