Соҳибахон Шокирова: Дўстлик алоқалари ривожланмоқда

08.02.2020 15:39

ЎШ, 8 февраль, /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси Қирғизистон жамоатчилиги  томонидан катта қизиқиш билан муҳокама этилмоқда. Жумладан, Ўш вилоятида нашр этиладиган «Ўш садоси» газетасида мазкур нашр бош муҳаррири Соҳибахон Шокированинг «Дўстлик алоқалари ривожланмоқда» сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Мақола муаллифи Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, икки давлат ўртасидаги алоқалар ва Мурожаатномада таъкидланган вазифаларни юқори баҳолайди.

 «Кейинги йилларда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада мустаҳкамланиб  бормоқда. Давлат раҳбарлари, ҳукумат етакчилари ўзаро фикр алмашиб иш юритмоқда, икки давлат ўртасида турли соҳаларни ривожлантириш мақсадида меморандумлар имзоланмоқда. Хусусан, ўтган йилнинг охирларида “Марказий Осиё - умумий уйимиз» мавзуидаги халқаро конференцияси доирасида ҳам меморандум имзоланди, - деб қайд этилган мақолада.

 Ҳужжат ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, илмий ва ахборот соҳаларида ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик асосида ҳамкорлик  қилишни кўзда тутган.

“Биргаликдаги ишларнинг асосий йўналишлари, хусусан, икки давлат халқларини яқинлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чегараларни ривожлантириш, фуқаролик жамиятининг потенциали иштирокидаги ҳамкорликдан иборат», - деб ёзади муаллиф.

Таъкидланишича, чегара ҳудудларида ташкил этилган назорат-ўтиш пункларининг бугунги фаолияти ва транспорт ҳаракатининг фаоллашганидан аҳоли мамнун.

«Назорат-ўтказиш пунктларида чегарадан ўтиш шартлари қулай бўлиб қолди. “Ўш-Андижон” транспорт маршрути йўлга қўйилди, “Тошкент–?ссиқкўл” авиарейси очилди. Маҳсулотлар савдосида сезирларли ўсиш бор. Буларнинг барчаси икки давлат иқтисодиётининг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Бу ерда, айниқса мамлакатларимизнинг туризм соҳаси жадал суръатда ўсмоқда», - дейилади нашрда.

Муаллиф шунингдек, Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг асосий жиҳатлари, хусусан туризмни ривожлантириш ташаббуслари ҳақида алоҳида тўхталган.

«Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси доирасида туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш устувор вазифа бўлиб қолиши таъкидлади. Катта салоҳиятга эга бўлган зиёрат ва тиббиёт туризмини ҳам жадал ривожлантириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Ўзбекистонда 8 минг 200 дан зиёд маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, туризм машрутларига уларнинг атиги 500 таси киритилган. Ҳукумат уч ой мудатда зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган маршрутлардаги объктлар сонини 800 тага етказиш бўйича чора-тадбирларни  белгиланиши қайд этилди», - деб таъкидлаган С.Шокирова

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net