ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви тўғрисида

13.05.2020 16:47

ТОШКЕНТ, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 13 май куни Шанхай ҳамкорлик ташкило

Тадбирда Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, ШҲТ бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ?жроия қўмитаси директори иштирок этди. Унда янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) пандемияси шароитидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Коронавирус оқибатларига қарши курашиш ва унинг ШҲТ давлатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсирини юмшатишнинг долзарб вазифалари юзасидан фикр алмашилди.

Пандемияга қарши курашиш бўйича зарур чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун ташкилотга аъзо давлатлар саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва мазкур соҳадаги ШҲТнинг амалдаги механизмлари ишини фаоллаштиришнинг зарурлигини қайд этди.

Пандемиядан кейин дунё иқтисодиётида кузатиладиган катта ўзгаришлар рўй бериши нуқтаи назаридан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва унинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Тадбир иштирокчилари ?ккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар ҳамда дунёни фашизмдан қутқаришга жасур жангчилар ва фронт орти меҳнаткашларининг қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этдилар.

Вазир A.Комилов Ўзбекистонда ушбу муҳим санани кенг нишонлаш бўйича ишлаб чиқилган махсус дастур ижроси ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалиши билан боғлиқ вазият муносабати билан ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг баёноти қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net