ШҲТга аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилади

10.08.2021 11:54

ТОШКЕНТ, 10 август. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг олтинчи йиғилиши 12 август куни Душанбе шаҳрида онлайн шаклда ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги манбасига кўра, йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария, фитосанитар ва ўсимликлар карантини тузилмалари раҳбарлари иштирок этади.

Анжуман доирасида ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон 2020-2021 йилларда ШҲТга раислик қилмоқда ва 6 август куни ташкилотга аъзо давлатлар адлия вазирларининг 8-йиғилиши ҳам видеоконференция шаклида ўтказилди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишидан сўнг 2021-2022 йиллардаги ташкилот раислиги Ўзбекистонга ўтиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net