ШҲТ МАТТ Кенгаши: 2021 йилда Ташкилотга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари иштирокида «Пабби - Антитеррор — 2021» аксилтеррор машғулотла

18.03.2021 13:12

ТОШКEНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) кенгашининг ўттиз олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ваколатли органлари ва ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси делегациялари иштирок этди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик ҳолатини кўриб чиқди, ШҲТ маконида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги бугунги вазиятни муҳокама қилди, ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражаси тўғрисида фикр алмашди, замонавий таҳдидлар ва халқаро террорчи ташкилотларнинг хавфсизликка раҳналарига қаршилик кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар белгилаб олди.

Мажлисда Кенгашнинг ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашига тақдим этиладиган 2020 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисоботи маъқулланди.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг 2020 йилда 2019-2021 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури, Аксилтеррор тузилма Кенгашининг қарорларини бажариш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги маълумот кўриб чиқилди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг 2022-2024 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланди. Тузилма ?жроия қўмитасининг ўтган даврдаги фаолиятига ижобий баҳо берилди.

2021 йилда ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органларининг навбатдаги «Пабби - Антитеррор — 2021» антитеррор машғулотлари, аъзо давлатларнинг ваколатли органлари чегара хизматлари раҳбарларининг саккизинчи учрашуви ва ШҲТ МАТТ саккизинчи халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида террористик фаолиятни молиялаштириш каналларини аниқлаш ва тўхтатиш бўйича ҳамкорликни такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг халқаро террорчи жангарилар ҳаракатининг олдини олишга қаратилган 2178 ва 2396-сонли қарорлари талабларини амалга ошириш доирасида йўловчилар тўғрисида олдиндан маълумот тақдим қилиш ва йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ёзувларига оид тизимларни жорий қилиш ва улардан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди.

ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ходимларининг бир гуруҳи ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ?жроия қўмитасининг мансабдор шахслари ШҲТ МАТТ фаолиятини ривожлантириш ва аъзо давлатлар ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Кенгаш дипломи ва эсдалик нишони билан тақдирланди.

Қирғизистон, Покистон ва Россия вакилларига “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатнинг ШҲТ МАТТ кенгашидаги фахрий вакили» унвони берилди.

ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси фаолиятини ташкилий, кадрлар ва молиявий таъминлаш масалаларига оид қарорлар қабул қилинди.

Кенгашнинг навбатдаги мажлисини жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

ШҲТ МАТТ кенгашининг 35-йиғилиши 2019 йил 12 сентябрь куни Санкт-Петербургда ўтказилган. 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли Кенгаш йиғилиши қолдирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net