ШҲТ Бош котиби Владимир Норов: ШҲТ давлатларининг Афғонистон йўналишидаги амалий қадамлари 14 июль куни ШҲТ-Афғонистон алоқа гуруҳи йиғили

10.07.2021 11:45

ТОШКЕНТ, 10 июль/«Дунё» АА/. ШҲТ Бош котиби Владимир Норов кеча ЕХҲТнинг Марказий Осиё давлатларидаги ваколатхоналари раҳбарларининг Афғонистондаги хавфсизликка таҳдидлар мавзусига бағишланган минтақавий учрашувида қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман, Е?нинг Марказий Осиёдаги махсус вакили Тери Хакала, ЕХҲТ можароларнинг олдини олиш маркази директори Туулу Юрьёл ва ЕХҲТ миссиялари раҳбарлари  иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққан Владимир Норов Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш ШҲТ маконида ва, энг аввало, Марказий Осиё мамлакатларида хавфсизликни таъминлашнинг асосий омилларидан бири эканини таъкидлади.

«ШҲТ давлатларининг Афғонистон йўналишидаги амалий қадамлари 14 июль куни Душанбеда ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтадиган «ШҲТ-Афғонистон» алоқа гуруҳи йиғилишида муҳокама қилинади, - деди Владимир Норов. - Шу нуқтаи назардан, 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида Афғонистонга терроризм, уруш ва гиёҳвандликдан озод мамлакат бўлишда кўмаклашиш ва минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ва Афғонистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадларила қабул қилинган  «ШҲТ-Афғонистон» алоқа гуруҳининг қўшма «Йўл харитаси»ни амалий жиҳатдан бажариш бўйича устувор чора-тадбирларга эътибор қаратиш ниятидамиз».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net