Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари Ўзбекистоннинг минтақавий етакчи сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

07.02.2020 15:15

ДЕҲЛ?, 7 февраль, /«Дунё АА»/. Ҳиндистон сиёсий ва ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожааномаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суреш Прабху, Ҳиндистон Бош вазирининг махсус вакили, сенатор;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган Мурожаатномасида жуда муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлат раҳбари томонидан 2020 йил учун белгиланган ташаббуслар, хусусан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамиятни жадал ўзгартиришнинг муҳим элементлари ҳисобланади. Янги ахборот технологиялари ва инновацион ёндашувлардан фойдаланиш трансформациялаш жараёнларини янада тезлаштиради. Бошқа томондан, иқтисодиётни рақамлаштириш Ўзбекистоннинг глобал иқтисодий муносабатлар тизимига янада самарали қўшилишида, жамият ривожида ошкораликни таъминлашда ва кенг жамоатчилик учун маълумот олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга, мамлакатда ахборот коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши яқин келажакда Ўзбекистонни минтақадаги инновацион ғоялар ва IT-хизматларнинг йирик етказиб берувчисига айлантириши мумкин. Ҳиндистон ушбу йўналишда Ўзбекистон билан яқиндан ишлашга тайёр.

Шям Мохан, «Tier1 Network» инвестиция ва консалтинг компаниясининг ижрочи директори;

- Ўзбекистонда 2020 йилни ?лм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши мамлакатдаги изчил ислоҳотлар руҳига тўла мос келади. Ушбу ташаббус доирасида белгиланган мақсадларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг минтақавий етакчи сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди.

Ўтган йили мен инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш учун бир неча бор мамлакатга ташриф буюрдим. Ўзбекистоннинг сармоя киритиш учун жозибадорлиги тобора ортмоқда. ?жобий ўзгариш суръати ҳақиқатан ҳам таъсирчан. Давлат раҳбарининг иқтисодиётда тўлиқ шаффофликни таъминлаш, коррупциянинг барча шаклларига қарши курашиш ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Ўз навбатида биз Ўзбекистонда балиқ етиштириш бўйича лойиҳани амалга оширишни йўлга қўйишга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net