Шавкат Мирзиёев кўз олдимизда Ўзбекистонга илгари хос бўлган давлат бошқаруви услуби ҳақидаги стереотипларни бузмоқда

25.01.2020 10:38

АНҚАРА, 25 январь. /«ДУНЁ» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига дунёнинг етакчи сиёсатшунослари ва экспертлари ўз муносабатларини билдиришда давом этмоқда. Навбатда муносабатлар Туркиядан йўлланди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ялчин Топчу,  Туркия Президентининг бош маслаҳатчиси:

- Мурожаатнома Ўзбекистон учун янги ва кучли ғояларга тўла бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев давлат идоралари фаолиятидаги камчиликларни очиқчасига таъкидлаб, дадил концептуал қарашларни, тараққиётга қаратилган ҳаракатлар алгоритмини таклиф қилди. Шуниси эътиборга лойиқки, мамлакат раҳбари республика аҳолисининг мафаатлари ва эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишда кўплаб таъқиқларни кўтарган. У вазирликлар ва идораларнинг парламент билан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг тадбиркорлар ва оддий фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигининг анахронистик тизимидан воз кечишга чақирди.

Бир сўз билан айтганда, Президент Шавкат Мирзиёев кўз олдимизда Ўзбекистонга илгари хос бўлмаган давлат бошқаруви услуби ҳақидаги стереотипларни бузмоқда. Шунинг учун ҳам «янги Ўзбекистон» атамаси экспертлар ҳамжамиятининг луғатида пайдо бўлди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ишонч билан айтиш керакки, Ўзбекистон ривожланишининг янги, замонавий, янада динамик даражасига кўтарилди: бу ерда давлат органлари ва одамлар ўртасидаги кенг мулоқот одатий ҳолга айланмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатда демократлаштириш эндоген ҳодисага айланиши муҳим. Президент Шавкат Мирзиёев билан мамлакат янги тараққиёт поғонасига кўтарилишига ишончимиз комил.

Ҳикмет Эрен, Туркия Евросиё иқтисодий ҳамкорлик Ассоциацияси (EcoAvrasia) раиси:

- Ўзбекистон ўз тараққиёти ва давлат қурилиши йўлини танлади, бунда, авваламбор, ички имкониятлар ва манбаларга ассосланган янги, мисли кўрилмаган динамик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий адолат принципи, одамларнинг фаровонлиги ва инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилди. Давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг давлат ва фуқароларнинг биргаликдаги ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлашга қаратилган янги модели яратилмоқда.

Сўнгги уч йил ичида Президентнинг Олий Мажлисга анъанавий тарзда йўллаётган Мурожаатномалари жамиятни демократик бошқариш, ҳокимият тузилмаларининг халқ ва уларнинг вакиллари билан ўзаро муносабатларини модернизация қилишда янги механизмга айланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга сўнгги Мурожаатномасини  мазмуни ва шаклига кўра халққа кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини сезиларли даражада ошириш, бизнес ва инновацион ноу-хау, шу жумладан, мамлакатни бошқариш соҳасини  қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастур, деб аташ мумкин.

Ушбу ҳужжатнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, у давлат аппаратларидаги мавжуд носозликларни танқидий кўриб чиқиш ва уларни бартараф этишнинг реал усулларини ишлаб чиқиш йзлларини кўрсатмоқда.

Президент томонидан тақдим этилган ҳаракатлар дастури, шубҳасиз, давлатни модернизация қилишда креатив ғояларнинг аҳамиятини оширишга, тадбиркорлик субектларининг рақобатдош устунликларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net