Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

30.01.2020 10:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни ?слом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ?слом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди.

“Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Қуръони каримдан тиловат қилинди. ?слом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net