Сеулдан муносабат: Ўзбекистонда фаолият юритаётган Жанубий Корея компаниялари мамлакатнинг Қирғизистон билан яхши қўшничилик ва дўстона

12.03.2021 13:44

СEУЛ, 12 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида устав капитали 50 миллион доллар бўлган инвестиция жамғармасини ташкил этилиши ҳақидаги хабар халқаро бизнес ҳамжамияти, хусусан, Марказий Осиё давлатлари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилаётган тадбиркорлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жонг Ёнг Хун, «Myung Sung Placon Co., Ltd.» компанияси президенти (Жанубий Корея):

- Биз Ўзбекистон билан 15 йилдан ортиқ вақтдан буён ҳамкорлик қилиб келамиз. Мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўшни давлатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик мунсабатларини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган очиқ сиёсат самарадорлигининг ёрқин мисолларидан биридир.

Қирғизистон Ўзбекистоннинг йирик савдо шериги бўлиб, мамлакатлар ўртасида иқтисодий соҳадаги алоқалар фақат товарлар экспорти ёки импорти билан чекланмайди. Устав капитали 50 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Қирғизистон инвестиция жамғармасининг ташкил этилиши эса томонларнинг саноат соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ниятидан далолат беради.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстона алоқалардан баҳраманд бўлмоқда. Савдо бозорини кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш Жанубий Кореянинг мамлакатингиздаги компаниялари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Мен янгидан янги қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, Жанубий Корея технологиялари жорий этилган ҳолда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига қатъий ишонаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net