Сенаторлар ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этмоқда

21.02.2020 11:25

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари З.Низомхўжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат манбасига асосланиб.

Сафар давомида мамлакатимиз Сенати аъзолари Вена дипломатия академиясида ушбу шаҳардаги халқаро ташкилотларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз, шунингдек, университетларда таълим олаётган Ўзбекистон талабалари билан учрашди.

Давра суҳбати тарзида кечган мулоқотда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, улар аҳамияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди. ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинган жорий йилги устувор йўналишларга тўхталиб ўтилди.

Суҳбатда мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши, улар бандлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Эл-юрт умиди» жамғармаси самарали фаолият юритаётгани қайд этилди.

Тадбирда Вена шаҳридаги ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича ўз таклиф ва фикрлари билан ўртоқлашди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ва «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net