Сенатда Эрон ?слом Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

21.02.2020 11:25

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё АА»/. Олий Мажлис Сенатида Эрон ?слом Республикасининг мамлакатимиздаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан суҳбатда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Жорий йилда Ўзбекистон – Эрон парламентлараро дўстлик гуруҳининг биринчи қўшма мажлисини ўтказиш имконияти муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net