Сенатда БМТнинг махсус маърузачиси билан учрашув ўтказилди

04.12.2021 15:02

ТОШКЕНТ4 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева кеча БМТнинг терроризмга қарши курашишда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала  Ни Аолайн билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Фионулла Ни Аолайн мамлакатимизда халқаро терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашиш, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Мулоқот чоғида “Меҳр” операциялари доирасида Яқин Шарқдаги низоли зоналардан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар қайд этилди.

Танзила Норбоева инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жумладан, қийноқнинг олдини олиш, виждон эркинлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини амалга ошириш бўйича мамлакатда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва БМТ ҳамда унинг ихтисослаштирилган тузилмалари ўртасида инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентнинг муҳим ролини қайд этдилар.

БМТнинг махсус маърузачиси учрашув ва музокаралар якунлари бўйича БМТ ?нсон ҳуқуқлари кенгашига тақдим этиш учун Ўзбекистонда терроризмга қарши курашишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш масалалари тўғрисида маъруза тайёрлашини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net